Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Матпомощь сельхозпродукцией: когда возникает НДС и теряется право на вычет Как учитывать основные средства, поступившие при выходе из учредителей – Buxgalter Pro Как учитывать основные средства, поступившие при выходе из учредителей – Buxgalter Pro

Патент вакиллиги фаолияти тартиби ўзгартирилди

09.10.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2026 йилдаги "Патент вакиллиги институтини янада такомиллаштиришга бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 542-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 27.11.2025 йилдаги "Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамдасоҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-358-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Янги тартибга кўра, патент вакиллиги интеллектуал мулк масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бунда у фақат ўзига берилган гувоҳномада кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ишлаши мумкин.

 

Патент вакилларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ёки Тошкент давлат юридик университети томонидан Патент вакиллари ассоциацияси билан биргаликда амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, патент вакиллари давлат реестрини юритиш назарда тутилган. Мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар "Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш" порталига жойлаштирилади.

 

2026 йил 1 ноябрга қадар амалдаги патент вакилларининг гувоҳномалари сертификатлаштиришдан ўтмасдан ва давлат божи тўламасдан қайта расмийлаштирилади.

 

Мутахассислар амалдаги мутахассисликлари сақланган ҳолда давлат реестрига киритилади.

 

Шунингдек, патент вакиллигига номзодларни сертификатлаш ва рўйхатдан ўтказиш ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ўтказилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2026 йилдан кучга кирди.