Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Минфин подтвердил, что все крупные налогоплательщики переходят на МСФОКак поступить с переплатой по налогу на прибыль ГНК позволит некоторым контрагентам «обнальных контор» рассчитаться с задолженностью по НДС в рассрочку ГНК разъяснил, как рассчитать НДС при реализации госимущества

Педагоглар ҳудудий марказларда малака оширади

28.09.2017

 

Президентнинг 26.09.2017 йилдаги «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Вилоятлардаги педагогика институтлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди

 

Нукус, Навоий, Жиззах, Қўқон ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди (бунгача улар Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатган).

Ўз навбатида, Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Республика илмий-педагогика кутубхонаси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига берилди.

 

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш ҳудудий марказлари ташкил этилди

 

Улар юридик шахс мақомига эга давлат таълим муассасаларидир. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳудудий марказлар учун таянч олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

 

Ҳудудий марказлар – Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахтда аввал фаолият кўрсатган халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Улар тегишли ҳудудий олий таълим муассасаларига бўйсунади ва уларнинг кафедралари ушбу марказларнинг илмий-методик таъминотини амалга оширади.


Ҳудудий марказларда юқори малакали мутахассислар, шунингдек ўриндошлик ёки соатбай ҳақ тўлаш асосида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ишлайди. Ходимларга олий таълим муассасалари каби меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бир нафар ўқитувчи ҳисобига тингловчилар сони нисбати  олий таълим муассасаларидаги ушбу кўрсаткичдан 25% паст этиб белгиланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.