Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилади

30.11.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Маълумот учун! Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - Инспекция) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилган.

 

Инспекцияга фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш вазифаси юкланган.

 

Фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

  • фуқароларга ногиронликни белгилашда коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
  • ногиронликни белгилашда фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларини бартараф этиш, соҳада мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бекор қилиш;
  • маълумотлар электрон базасини шакллантириш орқали фуқароларга замон талабларига жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш.

 

Шундай тартиб ўрнатилди, унга мувофиқ:

а) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • шахс соғлиғининг ҳолатига кўра Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (кейинги ўринларда - комиссия) бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;
  • ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

б) 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон АТ (кейинги ўринларда - ахборот тизими) жорий этилади.

в) 2023 йил 1 январдан бошлаб ахборот тизими республиканинг бошқа барча ҳудудларида тўлиқ жорий этилади.

 

Шунингдек, Инспекциянинг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари) ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинмоқда.

 

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган доимий фаолият кўрсатувчи тузилма ҳисобланади.

 

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига қуйидаги вазифалар юкланди:

  • 18 ёшгача бўлган болаларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • 18 ёшгача бўлган болаларни ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда соғлиғи ёмонлашувининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишда қатнашиш.

 

Белгиланишича, мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар берилган ногиронлик тўғрисидаги эски намунадаги маълумотномалар ҳамда расмийлаштирилган эски намунадаги ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари навбатдаги қайта кўрик ўтказилгунга қадар ёки реабилитация тадбирларини амалга ошириш (агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса) тугагунгача ҳақиқий ҳисобланади.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг электрон ахборот тизимини яратиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Наргиза Воҳидова.