Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пенсионерлар ва фахрийлар учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак пул билан алмаштирилди

09.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация;
  • юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

 

Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

 

Компенсация ва қўшимча тўловлар уларнинг пенсиялари ва нафақалари тўланадиган тартибда тўланади.

 

Қўшимча тўлов ва компенсацияларни молиялаштириш қуйидагилар:

  • Пенсия жамғармаси ҳисобида турган пенсия ва нафақа олувчиларга:
    • қўшимча тўловлар – Пенсия жамғармаси маблағлари;
    • компенсациялар – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
  • Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ДХХ, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Миллий гвардия ва ДБҚ томонидан тайинланган пенсия ва нафақаларни олувчиларга:
    • қўшимча тўловлар ва компенсациялар мазкур вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лола Абдуазимова.