Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Пенсия тўловларидаги ҳуқуқбузарликлар мониторингда аниқланади

21.03.2020

Читать на русском языке

 

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (12.03.2020 йилдаги 145-сон ВМҚга қаранг).

 

Янги механизм – Пенсия жамғармасида бўлимида ҳисобда турадиган пенсионерлар мониторинги жорий этилади. Ҳар ойнинг бошида бўлим бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) мониторинг ўтказиш графигини тасдиқлайди. Мониторинг ҳар ҳафта камида 2 кун мобайнида (иш куни тартибини ҳисобга олган ҳолда) ўтказилади ва бир кунда 10 - 30 нафар пенсионерларни қамраб олади.

 

Мониторинг доирасида кўча ва участкалар бўйича бириктирилган масъул ходим ҳар бир пенсионер билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича анкетани тўлдиради. Унда, хусусан, пенсионернинг пенсия етказиб берилиши ташкил этилиши ва банк филиалига нисбатан эътирозлари акс эттирилади.

 

Мониторинг давомида қуйидаги далиллар аниқланади:

  • пенсионернинг тирик эканлиги;
  • яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги;
  • жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги;
  • ишончнома орқали пенсия тўлови тўғри тўланаётганлиги;
  • пенсия қайдномада кўрсатилган пенсионерга шахсан тўланаётганлиги.

 

Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича шахс ёки тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради. Пенсия жамғармаси бўлими аниқланган фактлар юзасидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат юборади.   

 

Шу билан бирга, ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:

биринчидан, пенсионернинг танловига кўра пенсия суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия тўловининг бир нечта шаклидан (нақд/пластик карта) фойдаланган ҳолда тўланиши мумкин. Яъни пенсиянинг бир қисми нақд пул билан тўланади, қолган қисми эса пенсионернинг пластик картасига ўтказилади. Бунда ушбу қисмлар нисбати ҳужжатда қайд этилмаган ва пенсия олувчининг аризасига кўра белгиланади. Тўлов шакли шахс тегишли ариза билан мурожаат этган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (бажарилган ишлар далолатномасини) тақдим этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади;

иккинчидан, тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун пенсия тўлови суммасини аниқлаш тартиби:

  • тайинланган пенсия суммаси тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
  • бир кун учун тўлов суммаси пенсия тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади;

учинчидан, тартиб-таомиллар (қайдномаларни шакллантириш, жорий тўлов давридаги буюртмалар, пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномалар), шунингдек маҳкумларга пенсия тўлаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.