Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Пиёдаларга телефондан фойдаланиш маън этилди

27.09.2016

 

23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

 

Энди нафақат мотоцикл, балки мопед ҳайдовчилари ҳам мотошлемлардан  фойдаланиш қоидасини бузган тақдирда энг кам иш ҳақининг 1/5 миқдорида жарима солиш билан жазоланади.

 

Телефондан фойдаланиш, китоб ёки даврий нашрларни мутолаа қилиш, видео материалларни кўриш ва аудиоматериалларни эшитиш ва транспорт воситаси қатнайдиган қисмдан ўтаётганида, хусусан, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш минимал иш ҳақининг 1/3 жарима солинишига сабаб бўлади.

 

Транспорт воситасининг ҳаракатланиш пайтида йўловчиларнинг тана қисмларини (қўлдан ташқари) автомобиль салонидан ташқарига чиқариши 1 минимал иш ҳақи миқдорида жарима солинишга асос бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист