Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади

28.02.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 24.02.2023 йилдаги “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-73-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 мартдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати БЮД расмийлаштирилган санадан бошлаб 360 кун этиб белгиланди.

 

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.

 

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети ташкил этилади. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли олий таълим муассасаларининг "Ипакчилик ва тутчилик" ва "Ипакчилик" таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари ушбу факультетга ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум