Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Покистон ва Ўзбекистон: иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўйилмайди

22.02.2016

Президентнинг 8.02.2016 йилдаги ПҚ-2486-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқланди1.

 

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаш топширилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлашлари лозим.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

 

____________________  

11995 йил 22 майдаги, 2015 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.