Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Портлаш хавфи бўлган муҳитларда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланса бўлади

01.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 941-сон қарори билан Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

 

Ҳужжатни қўллаш соҳаси қуйидаги тарзда белгиланди:

 

Умумий техник регламент қуйидагиларга татбиқ этилади:

Умумий техник регламент қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

0, 1 ва 2-синфдаги (газли муҳитлар) ва (ёки) 20, 21 ҳамда 22 –синфдаги (чангли муҳитлар) портлаш хавфи бўлган ҳудудлардаги портлаш хавфи бўлган муҳитлардаги иш учун асбоб-ускуналар, жумладан электр ускуналар ва Ex-компонентлар.

 

Портлаш хавфи бўлган ҳудудлар таснифлари ва портлаш хавфи бўлган ҳудудлардаги иш учун асбоб-ускуналар техник регламентга иловаларда келтирилган.

– портлаш хавфи бўлган муҳитлардаги иш учун мўлжалланмаган, таркибида портлаш хавфи бўлган моддалар ва чидамсиз кимёвий бирикмалар мавжуд бўлган техник қурилмалар ва буюмлар (портловчи модда, порох ва ҳоказо);

 

– портлаш хавфи бўлган муҳит кутилмаганда ёнувчан газнинг сизиб чиқиши оқибатида ҳосил бўлган шароитларда маиший ва ноишлаб чиқариш қўлланишидаги газ ишлатадиган асбоб-ускуналар;

 

– Ўзбекистон чегарасидан транзит ўтадиган асбоб-ускуналар;

 

– тиббиёт буюмлари;

 

– якка тартибда ҳимояланиш воситалари;

 

– умумий фойдаланишдаги ҳаво, автомобиль, темир йўл ёки сув транспортига ўрнатилган машиналар ва асбоб-ускуналар;

 

– ядровий тадқиқот қурилмалари, портлаш хавфи бўлган ҳудудларда жойлашган уларнинг таркибига кирадиган асбоб-ускуналардан ташқари.

 

 

Ҳужжат асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва техник ҳужжатларга қўйиладиган талабларни, шунингдек асбоб-ускуналарнинг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Регламентга риоя қилиниши устидан давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:

  • «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 26.05.2018 йилда кучга киради.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов, 

экспертимиз.