Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пойтахт марказида Tashkent city қурилади

14.08.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2017 йилдаги 559-сон «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт мехмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

«Tashkent city» халқаро амалий маркази Алишер Навоий, Олмазор, И.Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегараланган ҳудудда барпо этилади. Белгиланган ҳудуддаги барча объектлар инвесторлар, хусусан, хорижий, халқаро грантлар, техник кўмаклашиш воситалари, ҳомийлик хайриялари, кредитлар ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобига қурилади.

 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ташкил этилди:

 

1 – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent city» ХАМ (ДУК) ҳудудидаги объектларни қуриш ва фойдаланиш бўйича дирекция. У, шу жумладан, лойиҳага хорижий инвесторларни жалб этиш, музокаралар олиб бориш ва улар билан инвестиция китириш тўғрисида битимлар тузиш билан шуғулланади. Шунингдек, дирекция Вазирлар Маҳкамаси ва шаҳар ҳокимлигига инвесторга қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида илтимоснома киритади.

 

Дирекция турар ва нотурар жой  биноларини бузиш, ҳудудларни тозалаш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажариш учун пудратчи ташкилотларни жалб этади.

 

Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлигига қуйидагилар топширилди:

  • алоқадор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бузилаётган турар жойлар, нотурар бинолар ва иншоотларни хатловдан ўтказиш (1.08.2017 ҳолатига кўра);
  • «Tashkent city» ҳудудида ҳақиқатда  яшаётган оилалар рўйхатини тузиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тариқасида якка тартибдаги уй-жойлар ва нотурар жой бинолари қурилиш учун ер участкалари ажратилишини таъминлаш.

 

2 – «Tashkent city» халқаро амалий марказининг маъмурий кенгаши. Унинг вазифаларига марказ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш, унинг самарали фаолият юритишини ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширииши устидан тизимли назоратни таъминлаш киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

Курс валют

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум