Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Пойтахт шаҳар йўловчи транспорти тизими оптималлаштирилади

19.03.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 йилдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сон қарори қабул қилинди.

 

Йўловчи транспортлари кўрсатадиган хизматлар самарадорлигини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек транспорт тизимини интеграциялаш мақсадида:

  • 2020 йилнинг I чораги охиригача Юнусобод метро йўналишининг иккинчи босқичи (2,9 км), ер усти ҳалқа йўлининг биринчи босқичи (11,5 км) ва Сергели метро йўналишининг биринчи босқичи (5,8 км) якунланади;

 

  • шаҳар йўловчи транспортининг 131 та йўналиши оптималлаштирилади, 14 йўналиш ёпилади ва 7 та янги йўналиш очилади;

 

  • 2020 йил 1 майгача барча турдаги шаҳар йўловчи транспорти бўйича ягона йўл чипталари жорий этилади;

 

  • 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба тариқасида Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ажратилган полоса бўйича тезлик йўли (Bus rapid transit – BRT) ташкил этилади. Ушбу йўл бўйлаб йўловчиларни ташиш учун 20 та замонавий электробуслар ва уларни зарядлаш учун зарур ускуналар харид қилинади;

 

  • 2020 йил 1 сентябргача «Менинг йўналишим» йўловчи транспорти ҳаракатини режалаштиришнинг электрон тизими жорий этилади;

 

  • 2020 йил 1 декабргача автобус салонларида бекатлар номини автоматик тарзда эълон қилиш йўлга қўйилади, шунингдек катта бекатларда автобусларнинг келиш вақти кўрсатилган электрон-рақамли табло ўрнатилади.


2021 йил охиригача хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда Тошкент транспорт ва йўл-транспорти инфратузилмасининг бош режаси ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2020 йилдан кучга кирди.


 Лола Абдуазимова.