Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Пойтахт туманларидаги ҳар бир сектор алоҳида қўриқланади

16.02.2018

 

Бу Президентнинг 14.02.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.  Ҳужжат матни ЎзАда кўчирмаларда берилган.

 

Пойтахтда янги ИИБлар ташкил этилди ва  фаолият юритаётганлари қайта тузилди

 

Биринчидан, пойтахтдаги туман ИИБлар негизида ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ташкил этилмоқда. Туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда – секторлар) ҳудудлари доирасида куч ва воситалар мақсадли тақсимланади.  

 

Мувофиқлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ИИО бўлинмаларининг мавжуд куч ва воситаларини тақсимлаш;
  • халқ билан манзилли мулоқотни, фуқароларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашишни ташкил этиш;
  • секторларга бириктирилган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан узвий ҳамкорликни ташкил этиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олиниши, содир этилаётган жиноятларга тезкор чоралар кўрилишини таъминлаш. 

 

Мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг иши ҳар чоракда Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинади. Бунда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигига қараб, уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади.

Мувофиқлаштириш бошқармаларида жамоатчилик асосида бошлиқ маслаҳатчиси лавозими киритилади. Бу лавозимга номзод жамоат тартибини сақлаш соҳасида катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ИИОларнинг пенсионерлари орасидан танлаб олинади. Унга тўланаётган пенсиясининг 30%и миқдорида ойлик устама ҳақ белгиланади.

 

Икки ҳафта муддатда Мувофиқлаштириш бошқармалари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Иккинчидан, пойтахт шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилди. Улар зиммасига туманлардаги секторлар ҳудудларида жамоат тартиби сақланиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга ошириш юклатилди. Мазкур бўлимлар раҳбарлари томонидан бириктирилган патруль-пост хизмати нарядларининг кундалик дислокацияси белгиланади ва бириктирилган ҳудуд доирасида криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ИИБ куч ва воситалари жойлаштирилади.

 

Бундан ташқари, улар ҳар ойда аҳоли олдида бириктирилган ҳудудларда, ҳар 6 ой давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи барча оилаларни қамраб олган ҳолда, жамоат тартибини сақлаш борасида қабул қилинаётган чоралар юзасидан ҳисобот берадилар. ИИБ бошлиқлари устуворлик асосида профилактика катта инспекторлари орасидан жамланади.

 

ИИББ бошлиғи – Ички ишлар вазирининг ўринбосари барча ИИБлар фаолиятини мувофиқлаштиради. У ҳар ойда Президентга пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

 

Учинчидан, Тошкент шаҳри туманларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгашлари фаолият юритади. Уларнинг таркиби маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, фан, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳисобидан шакллантирилади. Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари раис этиб сайланади. Кенгашлар маҳаллалар ва депутатлар сонига мутаносиб равишда секторларга бириктирилади.

 

ИИБ фаолияти рейтинг бўйича баҳоланади

 

1.04.2018 йилдан ИИБ томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чоралар самарадорлиги рейтинг тизимида баҳоланади. Бунда юқори натижаларга эришган бўлимлар, уларнинг ходимлари моддий рағбатлантирилади. Юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жазо чоралари қўлланилади.

 

Пойтахт ИИБ ютуқлари ОАВда ёритилади

 

ИИББ Матбуот хизмати Ахборот мультимедия маркази этиб қайта ташкил этилади, у пойтахтда содир этилган жиноят ва ҳодисаларни қамраб олувчи материалларни тайёрлайди ҳамда уларни эфирга узатиш ва Интернет тармоғига жойлаштиришни таъминлайди.

 

Бундан ташқари, ИИББ бошлиғи ҳар 10 кунда Тошкент шаҳар аҳолиси билан маҳаллий телеканаллар эфирларида махсус кўрсатувларни бериб бориш орқали очиқ мулоқотни ўтказади.

 

Нотўғри тўхтаб турганлик учун жарима ёзиш, «рад этиш» ишини расмийлаштириш соддалаштирилади 

 

Пойтахтда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилган. Мазкур ташаббус бўйича таклифлар Ички ишлар вазирлиги томонидан 2 ой муддатда  киритилади.

 

Шунингдек 1.04.2018 йилдан «102» телефон рақами бўйича келиб тушаётган жиноятлар тўғрисидаги маълумотларни терговга қадар текширув якунлари бўйича қабул қилинадиган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорларни расмийлаштириш соддалаштирилади. Бош прокуратура томонидан бир ой муддатда аниқ механизм ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

2018 йилда жорий қилинаётган пойтахтда жамоат тартибини сақлаш тизими мониторинги якунларига кўра бундай амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах