Бу Президентнинг 18.07.2017 йилдаги Ф-4997-сон фармойиши билан кўзда тутилган. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.
“Адолат саройи” мажмуасида:
- Судьялар олий кенгаши,
- Конституциявий суд,
- Олий суд,
- Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази,
- Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти,
- Ўзбекистон судлар Ассоциацияси,
- ташкил этилаётган Одил судлов академияси биноси жойлаштирилади.
Ўша ернинг ўзида фуқароларнинг эркин ташриф буюриши ва республика бўйича очиқ суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиш учун замонавий техник воситалар билан жиҳозланган махсус зал жиҳозланади. Бундан ташқари, мажмуа ҳудудида ижодий танлов якунлари бўйича тасдиқланган Амир Темур ҳайкали ўрнатилади.
Ҳужжат билан буюртмачи, бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш ишларини молиялаштириш манбалари белгиланди. Ҳукумат бир ой муддатда Адолат саройини жойлаштиришнинг аниқ жойини белгилайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.