Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли в договоре аренды указывать минимальные ставки арендной платы Как создать «гибридный счет-фактуру» в сервисе DIDOX.UZ Внимание: изменения в условиях просмотра публикаций Как учитывать списание ГСМ

Пойтахтда кўчаларни ёритишни бошқариш тизими такомиллашади

10.11.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2025 йилдаги 695-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Қарорга мувофиқ, «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ташкил этилмоқда. Янги структура ташқи ёритиш объектларини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш ҳамда масофадан бошқариш ва электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун масъул бўлади.

 

Муассасанинг асосий вазифалари қаторида замонавий ва энергия тежамкор ёритиш-техника ускуналарини ўрнатиш, меъморий ва декоратив ёритишни ривожлантириш, бинолар ва ёдгорликларни иллюминация қилиш ҳамда шаҳарни давлат байрамлари ва тадбирларига тайёрлаш киради. 

 

Қарор билан шунингдек «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг ташкилий тузилмаси, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси, моддий рағбатлантириш тартиби ва меъёрланган ходимлар сони тасдиқланди.

 

Шунингдек, ҳужжатда 2025 йилда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши ва кейинги йилларда уларнинг мунтазам молиялаштирилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.11.2025 йилдан кучга кирди.

Саодат Усманова