Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Президент 92 нафар маҳкумни афв этди

09.12.2019

Читать на русском языке

 

Тегишли Фармонга шарҳ “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳамда билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди.

 

Афв этилганларнинг 20 нафари - жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари - жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шу тариқа, 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда ва пробация хизмати органлари назоратидан олинмоқда, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

 

Афв этилганлар орасида: уч нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, уч нафар аёллар ҳамда 79 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар.

 

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах