Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
С 25 по 31 июля не забудьте отчитаться по холодной воде Как изменится стоимость полисов ОСАГОКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июль 2025 года

Президент Администрациясининг тузилмаси ўзгартирилди

17.07.2025

Читать на русском языке

14.07.2025 йилдаги   «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–111-сонли Президент Фармони қабул қилинди.

 

Ушбу ҳужжат билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими жорий этилди ҳамда унинг ваколатлари белгиланди.

 

Шунингдек, Администрация раҳбари, унинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, маслаҳатчилари, Президентнинг вакиллари ҳамда Администрация таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига Президент томонидан тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши белгиланди.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Президент Администрациясининг янгиланган тузилмаси;
  • Президент Администрациясининг Регламенти;
  • Президент ва унинг Администрацияси ҳузуридаги ташкилотлар ходимларининг энг кўп сони;
  • Президент Администрацияси раҳбарлари ва масъул ходимлари учун Бирлашган тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари.

 

Янгиланган тузилмага мувофиқ қуйидаги ташкилий ўзгаришлар амалга оширилди:

  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилди, ахборот соҳасида назорат ва мониторинг функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш инспекциясига ўтказилди;
  • Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Президент Администрацияси таркибига ўтказилди;
  • Наркотик воситаларни назорат қилиш бўйича Миллий марказ асосида Наркотик воситалар ва ўқотар  қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
  • Президент Администрацияси Матбуот хизмати Медиамаркази асосида ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
  • Давлат хизмати ривожланиш агентлиги асосида Бошқарув самарадорлигини ошириш агентлиги ташкил этилди;
  • Илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Президент Администрациясига бўйсундирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2025 йилдан кучга кирди.        

    

Саодат Усманова