Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин разъяснил, что делать с «карантинной» амортизацией – читать на buxgalter.uzЛетние заботы о сотрудниках – с точки зрения НК – читать на buxgalter.uz5 основных ошибок в применении льготы за обучение в вузе – читать на buxgalter.uzКак закрыть II квартал в период «удаленки» без ошибок – читать на buxgalter.uzКомандировочные расходы: вычет или невычет – читать на buxgalter.uzЧто поменялось с переводом налогоплательщиков в ГНУ – читать на buxgalter.uz

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар янада такомиллаштирилади

21.04.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар ана шу мақсадга йўналтирилган (18.04.2020 йилдаги 240-сон ВМҚга қаранг). 

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрда иқтидорли ёшлар билан ишлаш, истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилганди.

 

Қабул қилинган ҳужжатда ушбу йўналишни янада такомиллаштириш назарда тутилган, шу муносабат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси;
  • Агентлик тўғрисида низом;
  • 2020-2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни (кейинги ўринларда – мактаблар) замонавий ускуналар, анжомлар, инвентарь ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури;
  • Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби.

 

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар, МирзоУлуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка текинга берилади. 

 

Мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади. Бунинг учун Агентлик келаси ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Халқ таълим вазирлигига буюртма беради. 

 

Ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепциясида уларнинг ўқувчилари қуйидаги кўрсаткичларга эришиши назарда тутилган:

  • ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарини ўқиш;
  • бир йилда камида 50 та шеърни ёд олиш;
  • ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини томоша қилиш;
  • ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асари билан танишиш;
  • ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини тинглаш.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.