Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента

Президент сайлови санаси ўзгартирилди

12.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 8.02.2021 йилдаги «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-670-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

Биринчидан, Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи (илгари – декабрь ойи) учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

 

Иккинчидан, сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар («Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м. 4-қ.) қуйидагиларга сарфланиши керак:

  • ташвиқот олиб боришга;
  • номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб ўилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;
  • сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга.

 

Шунингдек, энди сиёсий партия сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзга ажратилган давлат маблағлари юзасидан оралиқ ва якуний ҳисоботларни тақдим этиши лозим. Сиёсий партияларнинг ҳисоботлари унинг расмий веб-сайтларида ва босма нашрида эълон қилинади.

 

Учинчидан, Президент сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (Сайлов кодексининг 10-м. 1-қ.).

 

Ушбу кодекснинг 29-моддаси 1-қисми қуйидаги жумла билан тўлдирилди: Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти ТИВ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади.

 

Энди сайловчиларнинг рўйхатига сайловгача ўзгартиришлар киритиш тўхтатиладиган муддат 3 кундан 5 кунга ўзгартирилди (Сайлов кодексининг 29-м. 5-қ.).

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Наргиза Воҳидова.