Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Профессионал таълим муассасалари фаолиятини департамент назорат қилади

22.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 16.06.2022 йилдаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-284-сон қарори қабул қилинди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида:

  • Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди;
  • олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида департаментнинг директори ҳисобланади. У:

- вазирлик тизимидаги профессионал таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, уларда иш самарали ташкил этилишини таъминлайди, юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

- профессионал таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини, таълим дастурлари мазмуни ва даражасини Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва миллий малака рамкалари талабларига мослигини таъминлайди;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифлари, илғор хорижий тажриба, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда профессионал таълим муассасаларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади;

- профессионал таълим соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш, инвестициялар, шу жумладан халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш чораларини кўради, уларнинг самарали ишлатилишини назорат қилади ва бошқалар.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах