Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Профессионал таълим соҳасига - $162 млн

07.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2022 йилдаги “Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан лойиҳанинг ТИА, шунингдек асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди. “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасининг умумий қиймати  $162 млн, шу жумладан:

  • $93 млн - Осиё тараққиёт банки олдидаги қарз;
  • $69 млн - лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улушини ташкил этади, бунда:

- $20,490 млн –Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш-монтаж ишларини, жумладан, бинолар ва асбоб-ускуналарни сақлаб туриш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиришга;

- $15,603 млн – солиқ (ҚҚС ва акциз солигидан ташқари) ва божхона имтиёзларини бериш ҳамда ҚҚСни қоплашга;

- $4 250 млн – ўрнатилган асбоб-ускуналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш қиймати, консалтинг хизматлари ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ харажатларга;

- $18,0  млн – лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига;

- $5,328 млн – инвестициялаш даврида молиявий харажатларни тўлашга;

- $5,328 млн – кутилмаган харажатларни тўлашга йўналтирилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил этади (2022-2026 йиллар).

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирларни умумий мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тизимидаги муассасаларда лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади.

 

Лойиҳага киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иситиш тизимини янгилаш, шунингдек, лойиҳа доирасидаги бинолар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, улар бўйича фоизлар ва мажбурият бўйича бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах