Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Профилактика инспекторлари депутатлар олдида қасамёд қилади

03.05.2017


Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2896-сон “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 20.04.2017 йилдаги ПҚ–2906-сон “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинди.

 

Ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси тўғрисидаги низом ҳамда Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Малака бўйича талаблар 

 

Белгиланишича, профилактика инспекторлари лавозимларига олий маълумотга эга, касбий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёргарлик кўрган, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини амалда қўллаш кўникмаларига эга бўлган шахслар тайинланади.

 

Профилактика катта инспекторлари лавозимларига ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.

 

Лавозимга киришиш

 

2017 йилнинг 1 октябридан профилактика инспекторлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан лавозимга тасдиқланади. Бунда депутатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокидаги муҳокамалар натижаларини эътиборга олишади. Профилактика инспектори депутатлар олдида қуйидаги мазмундаги қасамёдни қабул қилган вақтдан бошлаб лавозимга киришган деб ҳисобланади:

 

«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми),      -сонли таянч пункти профилактика инспектори лавозимига киришар эканман, ўз бурчимни ва менга ишониб топширилган ҳудудда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинчлик, осойишталик, хавфсизлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасида менга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга қасамёд қиламан».

 

ИИВ тизими бўйича профилактика инспекторини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги буйруқлар Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан чиқарилади.

 

Маҳалла олдидаги ҳисобот

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади. 

 

Профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижалари танқидий муҳокама қилинади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилади ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.

 

Профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • таянч пункти фаолияти, унинг ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этишдаги ўрни тўғрисида ижобий жамоатчилик фикрининг шаклланганлиги;
  • қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг, қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишининг таъминланиши;
  • ўз вақтида ва тўлиқ ҳуқуқбузарликларнинг аниқланиши, уларни содир этган шахсларнинг топилиши, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига риоя этилишининг таъминланиши;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мукаммаллиги ва таъсирчанлиги;
  • фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларига сўзсиз риоя этилишининг таъминланиши;
  • ички ишлар органлари ҳисобида турган шахслар билан олиб борилган профилактик ишларнинг самарадорлиги;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасида давлат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар ва аҳоли билан ҳамкорлик даражаси.

 

Хизмат уй-жойи

 

Бундан ташқари, 2017-2018 йилларда ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини  бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури маъқулланди.

 

Дастур бўйича жами 1327 та хизмат квартиралари тақдим этилади (2017 йилда – 576 та, 2018 йилда – 751 та) ҳамда 3 829 та хизмат уй-жойлари қурилади (2017 йилда – 950 та, 2018 йилда – 2 879 та).

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.