Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Прокуратура ходимларига – уй-жой ва автомобиль сотиб олиш учун фоизсиз қарз

30.10.2018

Читать на русском языке

Кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида қарз берилади (ВМнинг 26.10.2018 йилдаги 873-сон қарори).

 

Кимлар қарз олиши мумкин


Қуйидаги органларнинг ходимларига қарз берилади:

  • Бош прокуратура;
  • Бош прокуратура Академияси;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази (бундан кейин – Марказ);
  • Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (бундан кейин – Жамғарма) бошқарув;
  • прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган.

 

Бунда ходимлар аттестациядан ўтиш талаб этиладиган лавозимларда хизматни ўтаётган ёки бошқа лавозимларда – даражали унвонларга эга бўлишлари лозим. Қарзлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан ажратилади.

 

Қарзлар қай йўсинда ва қандай шартларда берилади



Ходимларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун иш берувчи раҳбарининг буйруғи билан 7 нафар аъзодан иборат таркибда комиссия ташкил этилади. Жамғарма, Академия, Марказ, шунингдек амалдаги кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг аризалари билан бевосита Бош прокуратура комиссияси шуғулланади.

 
Қарз олиш ҳақидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • қарз олувчининг паспорти нусхаси;
  • уй-жой ёки автомобиль сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома нусхаси;
  • кафилнинг паспорти нусхаси ва даромадлари тўғрисидаги маълумотнома.  

 

Қарз бериш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Раҳбарнинг буйруғи билан тақдим этиладиган ходимлар рўйхати тасдиқланиб, бир ҳафта муддатда Бош прокуратура комиссиясига юборилади. У ўз навбатида қарз олувчиларнинг якуний рўйхатини шакллантиради.

 

Қарз якуний рўйхатдаги навбат бўйича, ходим ва Жамғарма ўртасида тузилган қарз шартномаси асосида берилади.

 

Маблағлар ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Қарз миқдори

Сотиб олинадиган уй-жой ёки автотранспорт қийматининг 25%идан ошмаслиги лозим.

 

 

Қарз бериш шартлари

1. Учинчи шахс кафиллиги тақдим этилган ҳолда берилади. Бунинг учун у ва Жамғарма ўртасида оддий ёзма шаклда, нотариал тасдиқлашсиз кафиллик шартномаси тузилади.
 

2. Фақат уй-жой ва автотранспортни сотиб олиш юзасидан расмийлаштирилган кредитнинг дастлабки бадалини киритиш учун берилади.

Қарз расмийлаштириладиган муддат

Автотранспортни сотиб олишда – 5 йилга; уй-жойни сотиб олишда – 10 йилга.

 

Қарзни қайтариш шартлари

 

Қарз шартномасида белгиланган муддат ва миқдорда қайтарилади. Тўлов Жамғарманинг ғазначиликдаги шахсий ғазна ҳисобварағига иш ҳақи, пенсия, омонат ва бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш ёки нақд пул топшириш йўли билан амалга оширилади.

 

Қарзни муддатдан олдин тўлаш мумкин. Ходим ўз хоҳишига кўра ёки иш берувчининг ташаббуси билан прокуратура органларида хизматни ўташни тугатганда қарз 3 ой ичида бир йўла тўлиқ қайтарилади.

 

Қарз ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек уни тўлиқ қайтармаслик хавфи юзага келганда Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарзни ундириш чораларини кўради. Тўловлар кечиктирилиши ҳам қарз шартномасида белгиланган тартибда ва миқдорда пеня ундириш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2018 йилдан кучга кирди.


Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_