Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Пропан қуйиш шаҳобчалари сони камайтирилади

30.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги 815-сон «Автогазтўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда улар учун мўлжалланган газбаллон ускунасидан хавфсиз фойдаланишни таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ставка – метан учун

 

2017–2019 йилларда 800 467 та автотранспорт воситасини табиий сиқилган газдан фойдаланишга ўтказиш ва 178 та автогазтўлдириш компрессор станцияларини (кейинги ўринларда – АГТКС) қуриш режалаштирилган. Бундай станцияларда аксарият ҳолларда метан сотилади.

 

Мазкур режаларни амалга ошириш мақсадида АГТКС жойлашган жойларда “ягона дарча” тамойили бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш йўли билан автотранспортга газбаллон ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатишга рағбатлантириш таклиф этилмоқда.

 

Ҳозирда суюлтирилган нефть газини (асосан пропан, изобутан ва н-бутандан ташкил топган енгил углеводородлар босими остида суюлтирилган газлар аралашмаси) сотаётган мавжуд автогазқуйиш станциялари (кейинги ўринларда – АГҚС) босқичма-босқич АГТКСга ихтисослаштирилади. 1.12.2017 йилдан эса АГҚС қуриш учун ер ажратишга барҳам берилади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникасини ҳам газга ўтказади. Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилди ва тахминан 1.03.2018 йилдан бошлаб сайёр АГҚКСларни яратиш  кўзда тутилган.

 

Газобаллон ускуналар текширилади

 

Эслатиб ўтамиз, Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентга мувофиқ мамлакатимизда 2015 йилдан бошлаб қуйидаги турдаги баллонларни автотанспорт воситаларига ўрнатиш таъқиқланади:

  • СПГ-2 – цилиндр қисми смолланган жгут ип (обручлар кўринишида ўралган билан кучайтирилган металл корпус);
  • СПГ-3 – бутун корпуси смолланган жгут ип билан кучайтирилган металл корпус (ёппасига ўралган);
  • СПГ-4 – смолланган жгут ипли нометалл корпус (бутунлай композит материалдан ясалган).

 

Фақат СПГ-1 турдаги нуқул металлдан ясалган турдаги баллонларни ўрнатишгагина рухсат берилади.

 

Энди 1.02.2018 йилдан бошлаб СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 турдаги баллонларга эга бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш таъқиқланади. Бундан ташқари, заводдаги комплектацияси бузилган СПГ-1 турдаги баллонларга ҳам таъқиқ қўйилди. Бундай ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 125-моддасининг бешинчи қисми бўйича ЭКИҲнинг 5 баробаригача бўлган жарима билан жазоланади. Агар бу ўртача оғирликдаги тана жароҳатига ва бошқа оғирроқ оқибатларга олиб келган бўлса, ЖКнинг 266-моддаси (максимал жазо – 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш) бўйича жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Эътиборлиси, мазкур таъқиқ «MAN А 22 СNG» маркали автобусларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Бундан ташқари, автотранспорт воситаларидаги газбаллон ускунасининг техник ҳолати назоратини реал вақт режимида (онлайн) амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Самир Латипов.