Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Прописка тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди

14.05.2020

Читать на русском языке

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сон Қонунга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 22 апрелдаги Фармони билан амалдаги прописка тизимини ислоҳ қилиш бошланди.

 

Қонунга тегишли тузатишлар киритилди. Хусусан:

  • терминология тузатилди -"доимий прописка қилинган" тушунчаси ўрнига "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" тушунчаси киритилди;
  • энди тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини хусусий мулки бўлган ҳар қандай уй-жой майдонига рўйхатга олиш мумкин. Илгари бундай қариндошлар фақат  доимий прописка қилиш жойи бўйича прописка қилиниши мумкин эди;
  • оилага тарбияга олинган (патронат) болалар уларнинг тутинган ота-онаси доимий яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига рўйхатга олинади;
  • эр-хотиннинг биргаликда яшаш муддати рўйхатга олиш учун энди аҳамиятга эга эмас (илгари – камида бир йил),  бир йил ичида никоҳни бекор қилиш унинг йўқотилишига олиб келмайди;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча бўлмаганлиги сабаблари энди қайтиб келганида рўйхатга олишни тиклашга таъсир кўрсатмайди. Илгари булар фақат ўқиш, иш, узоқ хизмат сафари ёки озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлишга доир сабаблар бўлиши мумкин эди;
  • давлат лавозимларига сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқароларни ҳамда республика аҳамиятига молик  давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларни рўйхатга олиш энди уларнинг лавозимни эгаллаб туриш даври билан чекланмайди;
  • Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ҳокимияти органларида, давлат бошкаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ва бошқа давлат ташкилотларида 5 йил мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган болалари) рўйхатга олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

 

Бутун чекловлар қатори бекор қилинганлигини инобатга олган ҳолда, пойтахт ва унинг вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда Уй-жой кодексининг бир киши учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига мажбурий риоя қилинишини тушуниш муҳим. Умумий қоидага кўра у камида 16 м2 ни, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса -  23 м2 ни ташкил этади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 14.05.2020 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.