Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Пул маблағлари билан шубҳали операциялар ишга солмай тўхтатиб қўйилади

21.06.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарорлари қабул қилинди:


  • “Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.);
  • "Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 2265-2, 17.06.2021 й.);
  • “Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.).

 

Кўрсатилган қоидаларга юқори мансабдор шахслар ва уларга яқин бўлган шахслар каби тушунчалар киритилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Терроризм фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат) Департамент томонидан қуйидаги маълумотлар асосида шакллантирилади:

  • терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар;
  • чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар.

 

Риэлторлик ташкилотлари, лизинг берувчилар ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг ички назоратининг мақсади бўлиб, бошқалар қаторида, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ва терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш ҳисобланади.

 

Ички назоратнинг вазифалари бўлиб, бошқалар қаторида, сўровномалар бўйича маълумотлар базасидан терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш ҳисобланади.

 

Шунингдек, масъул шахс ички назоратни амалга ошириш жараёнида мижозларнинг шубҳали операциялари ёки ҳаракатлари аниқланганда махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида хабар берилишини ҳамда  махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотлар тақдим этиш тўғрисидаги сўровномалари ижро этилишини таъминлайди.

 

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим, агарда:

  • мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
  • операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
  • операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
  • операция қатнашчиси - юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган ташкилот Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса.

 

Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда ташкилот махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши лозим.

 

Операцияни тўхтатиб туриш ва тиклаш Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.

 

Операциялар тўғрисидаги ахборотни шундай тарзда расмийлаштириш лозимки, зарурат бўлганда операциянинг тафсилотларини тиклаш имконияти бўлиши керак.

 

Риэлторлик ташкилотлари, лизинг берувчилар ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Эльмира Сиразиева.