Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Пуллик спорт тўгараклари қандай ишлайди

07.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 78-сон қарори билан давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

 

1 февралдан бошлаб тренерларга давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларини пуллик асосда кўрсатишга рухсат берилди. Нафақат таълим муассасасининг ўқувчи ва талабалари, балки барча хоҳловчилар пуллик тўгаракларга қатнаши мумкин. Машғулотлар жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларда ўтказилади.  

 

Пуллик тўгараклар ташкил этиладиган спорт залларининг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернетда доимий равишда кенг ёритилади.

 

Спорт тўгаракларига ёзилиш учун қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

  • таълим муассасаси раҳбари номига ариза (вояга етмаган шуғулланувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ишончли шахслар номидан ариза);
  • паспорт нусхаси ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (вояга етмаган шуғулланувчилар учун);
  • 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 та рангли фотосурат;
  • оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома (имтиёзли ҳақ тўлаш учун).

 

Берилган аризаларни таълим муассасаси раҳбари, малакали тренерлар ва тиббиёт ходимидан иборат бўлган ишчи гуруҳ 5 кун ичида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича шахснинг спортнинг муайян тури билан шуғулланишга лойиқлиги аниқланади ва баённома расмийлаштирилади. Баённома асосида тўгаракда шуғулланиш истагида бўлган шахс билан шартнома тузилади. Унда спорт тўгарагининг тури, ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.

 

Тўгараклардаги машғулотлар қанчага тушади ва ҳақи қандай тўланади

 

Пуллик хизмат кўрсатганлик учун тўлов миқдори тренер томонидан таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда белгиланади. Бунда тўлов суммасининг 20%и коммунал харажатларга йўналтирилади, қолган қисми таълим муассасаси ва тренер ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

 

Тўлов ҳар ойда келгуси ойнинг 10-санасидан кечикмасдан амалга оширилади ва квитанция нусхаси таълим муассасасига тақдим этилади.

 

Кам таъминланган оилалардан бўлган шахслар хизмат қийматининг 50%ини имтиёзли равишда тўлайди. Бунинг учун улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тегишли маълумотномани тақдим этишлари шарт.

 

Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, имтиёзли равишда ҳар бири учун 70% миқдорида ҳақ тўлашнинг ўзи кифоя.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.