Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

ҚАИРФ томонидан Ўзбекистондаги урология ва гемодиализ клиникалари молиялаштирилади

17.03.2020

Читать на русском языке

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожланиш фонди Ўзбекистонга «Ўзбекистон Республикасининг урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи тиббиёт муассасаларни жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун $23,1 млн эквивалентида қарз беради (6.03.2020 йилдаги 130-сон ВМҚга қаранг).

 

2020–2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати $29,09 млн ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг улуши эквивалентда $5,97 млн ни, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги эквивалентда $4,41 млн ни ташкил этади.

 

7 млн Қувайт динори миқдорида, яъни $23,1 млн эквивалентидаги ҚАИРФ заёми 4 йиллик имтиёзли давр билан 26 йил муддатга берилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги заём мақсадли сарфланиши ва лойиҳа самарали амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агент, «O'zmedimpeks» ДУК эса тузиладиган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш ва заёмни қайтариш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

 

Бир ой муддатда 5 кишидан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани амалга оширишга ёрдам кўрсатувчи консалтинг ташкилотини танлаб олиш ва тиббий жиҳозлар ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил этади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.