Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Қанча дон тайёрланади

18.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2021 йилдаги “2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон қарори қабул қилинди.

 

Ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид қилиш ҳажми тасдиқланди.

 

Хусусан, жорий йил ҳосилидан давлат ресурслари учун жами 2 434 425 тонна товар ва уруғлик дон (шундан - 2 150 000 тонна товар дон, 284 425 тонна уруғлик дон) харид қилиш назарда тутилган.

 

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига жаҳон бозори конъюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари таҳлилидан келиб чиқиб дон ва ун маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли идоралар 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли жамғарилишини таъминлаши, шунингдек уруғлик ғаллани ўриш учун алоҳида ўрим-йиғим отрядларини шакллантириши ҳамда уруғлик доннинг алоҳида сақланишини ташкил этиши зарур.

 

Республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • 2021 йил ғалла ҳосилини қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш;
  • янчилган донни ташиш ва қабул қилиш учун етарли миқдорда ЁММ захирасини яратиш;
  • ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши ва қабул қилинган дон учун ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини назорат қилиш;
  • хўжаликлар ихтиёрида қоладиган қўшимча ғаллани ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дон қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарда ва ғаллачилик кластерларига ички бозорда шаклланган нархларда сотишни ташкил этиш ва сотилган ғалла учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан назорат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.