Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай автомашиналар тез бузиладиган юкларни ташиши мумкин?

23.11.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни ўз ичига олган (01.08.2014 йилдаги 213-сон ВМҚ, кейинги ўринларда – Қоидалар).

Биринчидан, Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташишлар тўғрисидаги ҳамда ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақидаги битим (СПС)да Ўзбекистоннинг иштироки билан боғлиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини белгилаш таклифи киритилмоқда.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон ушбу халқаро битимга Олий Мажлиснинг 25.12.1998 йилдаги 732-I-сон Қарори асосида қўшилган.

 

Иккинчидан, Қоидаларнинг амалдаги таҳририга учта илова киритиш таклиф этилди:

  • автомобиль транспортида ташиш учун тақдим этиладиган тез бузиладиган юклар рўйхати ва уларни ташишнинг ҳарорат режими (жами 54 номда);
  • битта автотранспорт воситасида биргаликда ташиш учун қўйиладиган тез бузиладиган юклар гуруҳлари;
  • тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига қўйиладиган талаблар.

 

Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари қуйидаги белгиларга кўра таснифланади:

 

  • автотранспорт воситаси тури: юк ташувчи автомобиль, тиркама, ярим тиркама, контейнер;
  • кузов тури: фургон, цистерна;
  • ҳарорат режимини таъминлаш технологияси:
    • I – совутиш ёки иситиш учун термик ускуналарга эга бўлмаган изотермик автотранспорт воситаси;
    • R – музлик – бўш кузов ичида ҳароратни тушириш имконини берадиган ва уни белгиланган даражадан ошмайдиган доира сақлаб турадиган изотермик автотранспорт воситаси;
    • F – рефрижератор – бўш кузов ичида ҳароратни ўрнатиш ва белгиланган ҳароратни мунтазам сақлаб туришга имкон берадиган изотермик автотранспорт воситаси;
    • С – иситиладиган изотермик автотранспорт воситаси – ташқи манфий ҳароратда ички мусбат ҳароратни ўрнатиш ва белгиланган ҳароратни сақлаб туриш имконини берадиган транспорт воситаси.

 

Автотранспорт воситаларининг биринчи эксперт текшируви “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан улар ишлаб чиқарилганидан 6 йилдан сўнг, кейинчалик эса ҳар 3 йилда ўтказилади.

 

Мулкдор Мувофиқлик сертификати берилган автомобилни транспорт воситасининг тоифаси, тури ва синфини ўз ичига олган ҳарфли таниқлик белгилари билан маркировка қилиши керак бўлади.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.