Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Қандай бухгалтерлик сертификати билан аудиторларни имтиҳондан озод қилишади

30.09.2021

Читать на русском языке

Молия вазирининг 24.09.2021 йилдаги “Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 56-сон буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3321, 29.09.2021 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон “Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Буйруққа мувофиқ, қуйидаги бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари  мавжуд бўлган тақдирда аудиторнинг малака сертификатини бериш ва муддатини узайтириш малака имтиҳонини топширмасдан амалга оширилади:

  • “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)” сертификати;
  • “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” сертификати;
  • “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (С1РА)” сертификати;
  • “Бирлашган дипломли бухгалтерлар (АСА)” сертификати;
  • “Молия ва бизнесни бошқариш бўйича диплом (АССА)” сертификати.

 

Рўйхат Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси билан келишилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Курс валют

2021-11-29
  • USD:10777.04 (+0.00) сум
  • EUR:12140.34 (+0.00) сум
  • RUB:142.21 (+0.00) сум