Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как поменять систему оплаты труда на предприятии Меняется процедура выдачи чека онлайн-ККТ при расчетах «пластиком». Как подготовиться Что делать, если выходят системные ошибки в Расчете по НДС Как купить и зарегистрировать в налоговых органах онлайн-ККМ или виртуальную кассу Какие 19 услуг можно получить от таможенников через ЕПИГУ

Қандай халқаро сертификатлар Ўзбекистонда тан олинади

08.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори билан Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси тасдиқланди (рўйхат рақами 3318, 07.09.2021 й.).

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Жумладан, масалан, Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг Рўйхатига қуйидагилар киради:

Инглиз тили бўйича

Француз тили бўйича

Немис тили бўйича

International English Language Testing System (IELTS)

Diplôme d’Etudes en Langue Franҫaisce (DELF)

Goethe-Zertifikat

Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT)

Diplôme Approfondi de Langue Franҫaisce (DALF)

Deutsches Sprachdiplom (DSD I)

Test of English as a Foreign Language (TOEFL ITP)

Test de Connaissance du Franҫais (TCF)

Deutsches Sprachdiplom (DSD II)

Cambridge Assessment English

 

Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF)

APTIS for teachers

 

 

Test of English for International Communication (TOEIC)

 

 

Linguaskill

 

 

Teaching Knowledge Test (TKT)

 

 

Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)

 

 

Teaching English as a Foreign Language (TEFL)

 

 

Teaching English as a Second Language (TESL)

 

 

Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)

 

 

Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)

 

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.09.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.