Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Қандай ҳуқуқбузарликлар бўйича тарафлар ярашиб олишлари мумкин

06.10.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 4.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-720-сон Қонун имзоланди.

 

Биринчидан, МЖТК 172–«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги» моддаси билан тўлдирилди.   

 

Шундай қилиб, Кодекснинг 22710-моддаси 2-қисмида (Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик) ҳамда 22713-моддаси 3-қисмида (Товарларни божхона режимида сақлаш муддатларига риоя этмаслик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолатларда декларант ёки унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Кодекснинг 22716-моддаси 1-қисмида (Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, божхона органи олдидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Ушбу Кодекснинг 22722-моддаси 2-қисмида (Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда декларацияловчи шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим, бунда мазкур ҳуқуқбузарлик божхона расмийлаштируви учун нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги натижасида содир этилган бўлса, ушбу ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этган декларант ёки унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига доир маъмурий ишни кўриб чиқишда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги инобатга олинмайди, Кодекснинг 321-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Иккинчидан, 212–«Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш» моддаси киритилди.  

Қуйидаги моддаларда:

  • 40-моддасида (туҳмат);
  • 41-моддасида (ҳақорат қилиш);
  • 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш);
  • 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш);
  • 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш);
  • 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш);
  • 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш);
  • 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш);
  • 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши);
  • 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши);
  • 183-моддасида (майда безорилик);
  • 200-моддасида (ўзбошимчалик) 

– назарда тутилган маъмурий хуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. 

 

Бунда:

  • маъмурий хукуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини ушбу Кодекснинг 3131-моддасида белгиланган тартибда судга юборади;
  • юқорида айтиб ўтилган моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс тарафларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

 

Тегишли равишда ХХIII1-боб киритилди. Ушбу боб «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш» деб номланди. 

 

Учинчидан, қуйидаги моддаларнинг санкцияларига ўзгартиришлар киритилди: 

  • 22710-м. 2-қ. – Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик 3 БҲМ (илгари фуқароларга – 3 БҲМдан 7 БҲМгача, мансабдор шахсларга – 5 БҲМдан 10 БҲМгача) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади;
  • 22716-м. 1-қ. – Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, 5 БҲМ (илгари фуқароларга – 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга – 7 БҲМдан 15 БҲМгача) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади;
  • 22722-м. 2-қ. - Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, бунда жарима миқдори 3 БҲМни ташкил этади (илгари фуқароларга – 3 БҲМдан 7 БҲМгача, мансабдор шахсларга – 5 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда жарима солинган).

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат 5.10.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.


Наргиза Воҳидова.