Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Қандай иссиқхоналар табиий газ билан таъминланади

30.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2023 йилдаги «Иссиқхона хўжаликлари вa мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 567-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ кўмир ёқилғисига ўтказиш белгиланган иссиқхона хўжаликларига 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ қуйидаги талабларга қатъий риоя этган ҳолда етказиб берилади:

  • иссиқхона хўжалигининг табиий газ ҳисоблагичлари табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли бўйича маълумотлари онлайн равишда узатиладиган бўлиши;
  • иссиқхона хўжалигининг табиий газдан юзага келган дебитор қарздорлигини сўндириши ҳамда табиий газ учун белгиланган тўловни олдиндан тўлаши;
  • аҳолининг газ таъминоти тизимида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, иссиқхона хўжалигида етарли миқдорда муқобил ёқилғи захирасининг мавжудлиги.

 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама келишувлар тузилади. Келишувларда ҳар бир иссиқхона хўжалигининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, унга етказиб бериладиган табиий газ ҳажмлари аниқ кўрсатилиши керак.

 

Табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиладиган иссиқхона хўжаликларини давлат томонидан рағбатлантириш мақсадида, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликларига қуйидагилар учун кредитлар ажратилади:

  • кўмир сақлаш омборларини қуриш учун 3 йил муддатга 1 йиллик имтиёзли давр билан;
  • ёқилғи сотиб олишга айланма маблағ учун – 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.