Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

Қандай касалликлар ва жисмоний нуқсонларда судьяликка қабул қилинмайди

27.11.2017


Судьялар олий кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2951, 2017 йил 23 ноябрь) билан Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхати тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ мазкур рўйхат судьялик лавозимига номзодлар захирасига киритиладиган, судьяликка биринчи марта тайинланадиган шахсларни, шунингдек Судьялар олий кенгаши аъзоларининг касбий лаёқатини белгилаш учун мўлжалланган.

 

Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхати 24 та позициядан иборат:

  • қўпол ҳаракат бузилишлари билан кечадиган асаб тизими касалликлари;
  • тутқаноқ талвасалар билан кечадиган касалликлар (эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари);
  • когнитив (ақлий) фаолияти бузилиши билан кечадиган асаб тизимининг дегенератив касалликлари;
  • марказий асаб тизими фаолиятининг яққол бузилиши билан кечадиган ҳажмли ҳосилалар;
  • шизофрения, шизотипик ва алаҳлашли бузилишлар (шизоферениянинг барча турлари ва бошқалар);
  • ўпка ва бошқа аъзолар сил касалликларининг фаол даври;
  • мохов касаллиги;
  • сурункали алкоголизм;
  • гиёҳвандлик, токсикомания;
  • фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечувчи эндокрин тизим касалликлари;
  • гемобластозлар;
  • сурункали юрак етишмовчилиги III босқич;
  • юрак ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси ФС (функционал синф) IV;
  • гипертония касаллиги III босқич, тез-тез кризли кечиши;
  • аорта ва артериялар аневризмалари ва қатламланиши;
  • жигар циррози портал гипертензия билан;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги II-III даража
  • мувозанат (вестибуляр) анализатор фаолиятининг бузилиши, шунингдек, Меньер касаллигининг оғир шакли;
  • асаб тизими ривожланишининг туғма нуқсонлари (сирингомиелия ва сирингобульбия);
  • эшитишнинг бир ёки икки томонлама турғун пасайиши (шивирлашда товуш эшитилиши камида 3 метр) электроакустик мосламаларда эшитиш ўзгармаслиги (эшитиш мосламаси билан товушнинг эшитилиши камида 6 метр);
  • иккала кўзда кўрликка олиб келган кўз ёки умумий касалликлар;
  • иккала қўл ёки иккала оёқнинг йўқлиги;
  • нутқнинг йўқлиги.

 

Ҳужжат 24.11.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.