Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Қандай касалликларни бюджет маблағлари ҳисобидан даволайдилар

20.08.2019

Читать на русском языке

 

Тегишли рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади (рўйхат рақами 3176, 15.08.2019 йил).

 

Эслатиб ўтамиз, айрим тоифадаги шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг барчаси алоҳида рўйхатда санаб ўтилган. Бунда уларни икки мезон бўйича таснифлаш мумкин:

  • тиббий ёрдам кўрсатиш жойи: исталган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида (1–11-бандлар) ёки аниқ номи айтилган битта марказда (12-16-бандлар);
  • касаллик тури: аҳамиятли эмас (1–9, 11-бандлар) ёки алоҳида рўйхат билан белгиланган (10, 12–16-бандлар).

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳужжат айнан имтиёзга эга шахсларнинг охирги гуруҳига тааллуқлидир. Унда қуйидагилар кўрсатилган:

 

  • 18 ёшгача бўлган болалар касалликларининг 22 гуруҳи;

 

  • ҳомиладор аёллар касалликларининг 16 гуруҳи (тури), уларни Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволайдилар;

 

  • эндокрин касалликларнинг 37 гуруҳи (тури), бунда Республика эндокринология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади (18 ва ундан катта ёшдагиларда 16; 18 ёшгача – 21);

 

  • жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларнинг 40 гуруҳи (тури), улар аниқланганда Республика дерматовенерология ва косметология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилинади (18 ёшга тўлмаган ва 18 ёшдан ошган шахсларда 20);

 

  • фтизиатрия ва пульмонология соҳаларига тегишли касалликларнинг 3 гуруҳи, уларни Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволайдилар (18 ёшдан ошган шахсларда 2 гуруҳ ва 18 ёшгача бўлганларда 1 гуруҳ);

 

  • онкология касалликларининг 13 гуруҳи, бунда Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тиббий хизмат кўрсатилади (балоғат ёшига етган беморларда 11 гуруҳ, 18 ёшга тўлмаганларда  – 2 гуруҳ).  

 

Мазкур рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ даволанади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2019 йилдан кучга кирди.