Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Налоговый аудит – инициативный или обязательный Когда нельзя отозвать из отпуска даже с согласия работника Памятка. Права и обязанности налоговых инспекторов при проведении налогового аудита Как заполнить Расчет налога с оборота, если предприятие перешло на НДС

Қандай қарздорлик ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади

17.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 14.04.2021 йилдаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 216-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 14.01.2021 йилдаги «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар;
  • қарздорликларни ҳисобдан чиқаришда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг ўрни ва ваколатлари;
  • экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқаришни ташкил этиш тартиби;
  • ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан (ТСОЯЭАТ) умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми.

 

Низомда умидсиз қарздорлик, асосланган дебиторлик қарздорлик, кредит-нота тушунчалари берилган.

 

Қарздорликлар ТСОЯЭАТда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат божхона хизмати органлари, товар-хом ашё биржаси ва кўргазма-ярмаркалар ҳамда тижорат банкларининг маълумотлари асосида шакллантирилади.

 

ТСОЯЭАТда умидсиз қарздорликлар сифатида қуйидагилар эътироф этилади:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг суд қарорига мувофиқ мажбуриятларининг тугатилганлиги;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг вафот этиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганлиги;
  • умумий даъво қилиш муддатининг ўтганлиги;
  • Ҳукумат қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздорликлари ҳисобдан чиқарилиши;
  • қарздорлик техник ва бошқа сабабларга кўра нотўғри шаклланганлиги;
  • қарздорлик кредит-нота асосида чегирма тақдим этилиши ҳисобига юзага келганлиги ва бошқалар.

 

Умидсиз қарздорлик қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

  • хўжалик юритувчи субъект мажбуриятларининг тугатилганлиги, банкротлик ишларининг якунланганлиги ва мажбуриятларни қаноатлантириш имконияти йўқлиги ҳақидаги суд қарори;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг вафот этганлиги ҳакидаги ўлим гувоҳномаси;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганлиги ҳақидаги ИИБ (ИИБ бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг маълумотномаси;
  • шартнома суммасини 5%гача камайтириш бўйича чегирма бериш тўғрисидаги кредит-нотаси ва бошқалар.

 

Қарздорликларни ТСОЯЭАТдан ҳисобдан чиқариш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Шунингдек Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича худудий комиссиялар намунавий таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.