Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Қандай қилиб экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш мумкин

25.07.2018

Читать на русском языке


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (21.07.2018 йилда 3041-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.    

 

Эслатиб ўтамиз, «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ўз экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига (бундан кейин – инспекторлар) эга бўлишлари мумкин. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириш;
  • давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда кузатувчи сифатида иштирок этиш;
  • атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва (ёки) нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;
  • юридик ва жисмоний шахслардан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва ахборотни олиш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;
  • тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
  • аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда иштирок этиш.

 

Инспекторга қўйиладиган талаблар оддий:

  • 18 ёшга тўлган бўлиши;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиши;
  • махсус тайёргарликдан ўтиши керак.

 

Инспектор бўлиш истагини билдирган номзод яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссиясига ёки ННТга ариза беради. У Комиссия йиғилишида ёки ННТ раҳбари томонидан кўриб чиқилади, шундан кейин номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Белгиланишича, бундай тайёргарлик 1 ҳафта (36 академик соат) давомида 60 кишигача бўлган гуруҳларда бепул ўтказилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ННТ Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий хат юборади:

  • номзоднинг паспорти нусхаси;
  • номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида Комиссия йиғилиши баённомаси ёки ННТ раҳбари буйруғидан кўчирма;
  • буюртмачининг буюртмаси.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи номзодлар Марказнинг ўзида ўқитилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган (пойтахтникидан ташқари) вилоятларда яшовчилар эса – Экология давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларида. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_