Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай қилиб ноширлик фаолияти учун лицензия олиш мумкин

27.12.2019

Читать на русском языке

 

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (19.12.2019 йилдаги 1017-сон ВМҚга қаранг).

 

Белгиланишича, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати юридик ва жисмоний шахсларга фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда  - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

 

Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда - лицензияловчи орган) томонидан амалга оширилади

 

Лицензия олиш:

  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишда;
  • корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
  • мазкур оммавий ахборот воситалари таҳририятлари томонидан босма оммавий ахборот воситаларини нашр этишда талаб қилинмайди.

Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

 

Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

  • ноширлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;
  • урушни тарғиб қилиш, давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотларни тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланиш мақсадида матбаа маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатишга йўл қўймаслик;
  • ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва техника воситаларининг мавжудлиги;
  • лицензияда кўрсатилган ихтисос бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
  • ноширлик-матбаа сифатининг қонунчиликда белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;
  • муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш;
  • лицензия даъвогари томонидан тайёрланган матбаа маҳсулотларининг (шу жумладан, мазкур маҳсулот таркибига кирган асарларнинг) нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек лицензия даъвогари ёхуд буюртмачининг нашр этишга ҳуқуқини (лицензия даъвогари томонидан муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиниши) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобининг юритилиши;
  • лицензия даъвогари томонидан ноширлик фаолиятининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена нормалари, меҳнатни (ишлаб чиқаришни) муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган бино ва хоналарда амалга оширилиши;
  • юридик шахс штатида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги.

Давлат хизматини кўрсатиш учун 2 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90%и ундирилади.

 

Тушган йиғимларнинг суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

 

Ҳисоб рақами номи

Давлат хизматларимарказига мурожаат қилганда

ЯИДХП орқали мурожаат қилганда

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақами

20%

10%

ЛБМА қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақами

11,25%

АОКАнинг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақами Фонд поддержки развития информационной сферы и массовых коммуникаций  АИМК

80%

78,75%

 

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун назарда тутилган сумманинг 50%и миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомили келтирилган схемада акс эттирилган.

 

Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида 10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90%и ундирилади.

 

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

Давлат божи қуйидаги тарзда тақсимланади:

 

Ҳисоб рақами номи

Давлат хизматларимарказига мурожаат қилганда

ЯИДХП орқали мурожаат қилганда

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақами

20%

10%

ЛБМА қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақами

10%

Давлат бюджети

80%

80%

 

Давлат божи тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор қилиниши учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Лицензия беришни “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган сабаблар асосида рад этишлари мумкин. Лицензия беришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.