Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай шартларда мелиоратив техника лизингга берилади

10.10.2017

 

Президентнинг 6.10.2017 йилдаги ПҚ–3313-сон «Ўзмелиомашлизинг»  давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан корхонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди, шунингдек унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланди.

 

Мелиоратив ва бошқа техникалар, машина, асбоб-ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга етказиб бериш шартлари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртмаларига кўра суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (жамғарма) Кенгашининг маблағлари ҳисобига ва қарорлари асосида

Муддат – 10 йил қуйидаги шартлар билан:

  • лизингга берилаётган техника қийматининг 15%и бўнак тариқасида лизинг олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
  • 85% қиймати «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан унга Жамғарма томонидан заём асосида бериладиган  маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича фаолиятни ва бошқа сув хўжалиги ишларини амалга ошираётган фойдаланиш сув хўжалиги ташкилотлари учун лизингга бериладиган техниканинг 100% қиймати «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан унга Жамғарма томонидан заём асосида бериладиган  маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Лизинг берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномаси тузилган санадаги МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 50%идан ошмаслиги керак.

 

«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг ўз маблағлари ва тижорат шартларида жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига (Жамғарма томонидан унга заём асосида ажратиладиган маблағлардан ташқари)

Муддати  –7 йилгача қуйидаги шартлар билан:

  • 30%дан кам бўлмаган миқдорда бўнак – лизинг олувчи ҳисобидан;
  • маблағларнинг 70%игача – лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан шаклланади.

 

«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномаси билан белгиланади.

 

 

 

«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг лизингга етказиб бериш схемаси ҳам қарордан ўрин олган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.