Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Қандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади

10.07.2020

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди (рўйхат рақами 3256, 30.06.2020 й.).

 

Низом Солиқ кодекси, Фуқаролик кодекси ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

 

Мазкур Низом талаблари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тегишли солиқ органи қарори билан амалга оширилади.

 

Низомга мувофиқ солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади:

  • юридик шахс тугатилганда - юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзини узиш имкони бўлмаганлиги сабабли у узилмай қолганда;
  • якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда - қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;
  • жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда - унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда, унинг солиқ қарзи белгиланган тартибда узилмай қолганда;
  • вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда;
  • солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда;
  • чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга тегишли солиқ органлари;
  • солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
  • солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ва унинг ҳисобини юритиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Баҳодир Қаюмов.