Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернат ташкил этилди

30.05.2017

 

2017 йил 24 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон Қарори қабул қилинди.

 

Белгиланишича, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Тегишли давлат органларига Қарши шаҳридаги «Баркамол авлод» марказининг ўқув биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш, шунингдек мактаб-интернатни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 29 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.