Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новые формы налоговой отчетности – по доходам нерезидентов, дивидендам и процентам - читать на buxgalter.uzНК-2020: новые причины для приостановки операций по счетам - читать на buxgalter.uzСанкций за несвоевременную сдачу отчетности стало больше - читать на buxgalter.uzКакие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uz

Қарз юки тартибга солинади

25.12.2019

Читать на русском языке

МБ Бошқарувининг қарори билан Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3205, 19.12.2019 йил).

 

Қарз юки кўрсаткичи – қарз олувчининг кредит ёки микроқарзлари, шунингдек кафолатлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади, яъни унинг охирги 12 ойдаги ўртача ойлик иш ҳақи, пенсияси ва бошқа даромадлари миқдорига бўлган нисбати.

 

Ушбу кўрсаткич ҳар бир қарз олувчига микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда ҳисобланади.

 

Қарз берувчи томонидан кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

 

Шунингдек Низомда шартномалар бўйича кунлик энг юқори фоиз ставка 0,3%дан ошмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, шартнома шартларини бузганлик учун фоизлар ва пеня миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2020 йилдан кучга киради.  

 

Лола Абдуазимова.