Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади

27.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «2021 йилда Қашқадарё вилоятида ирригация ва мелиорация ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 94-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Қашқадарё вилоятида рақамли ва сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ДХШ тамойиллари асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • манзилли рўйхатлар:
    • 2021 йилда Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича устувор лойиҳалар бўйича;
    • 2021 йилда Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ирригация тизимларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича;
    • 2021 йилда Қашқадарё вилоятида сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга бериш бўйича;
  • 2021 йилда Қашқадарё вилояти туманларида ирригация-мелиорация ишларини такомиллаштириш бўйича «йўл хариталари»;
  • Қашқадарё вилоятида 2021 йилга мўлжалланган тадбирларни амалга ошириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар.

 

Қарорга мувофиқ қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришиш назарда тутилган:

  • сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонларни 83,5 минг гектардан 55,3 минг гектаргача камайтириш;
  • насос станцияларидаги 3 та насос агрегати ва 14 та электр двигателини замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 2,4 млрд кВт.с дан 2,3 млрд кВт.c гача камайтириш;
  • сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонларни 69,7 минг гектардан 130,1 минг гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган майдонларни 11,8 минг гектардан 39,4 минг гектаргача етказиш;
  • шўрланган майдонларни 232,3 минг гектардан 227,8 минг гектаргача, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган ерларни 47,7 минг гектардан 45,6 минг гектаргача қисқартириш;
  • «Smart Water» рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сонини 73 тадан 342 тагача етказиш;
  • сув хўжалигида ДХШ тамойиллари асосида жами 10 та лойиҳани амалга ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.

                                                                                                           

Наргиза Воҳидова.