Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

Қашқадарё вилоятида «Чироқчи» ЭИЗ ташкил этилади

17.09.2019

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2019 йил 13 сентябрдаги ПФ-5825-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Вазифалари қаторидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш, логистикани ривожлантириш ўрин олган.  

 

«Чироқчи» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати – 30 йил, ушбу муддат узайтирилиши мумкин. Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари иштирокчиларга татбиқ этилади. «Чироқчи» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилади.

 

Бир ой муддатда бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ҳудудидан эркин иқтисодий зонанинг чегаралари аниқланади. Декабрь ойининг ўртасига келиб, унинг бош режаси тасдиқланади. Иштирокчиларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш учун логистика марказлари ҳамда божхона пости ташкил этилади.

 

2 ойлик муддатда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчиларни жойлаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланади. Ҳужжат минтақанинг мавжуд минерал хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибининг таҳлилига асосланган ҳолда ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.