Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Қашқадарёда туризм – исталган йўналишда

12.03.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади (ВМнинг 8.03.2019 йилдаги 198-сон қарори). Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар берди.

  

Хусусан, минтақада қуйидагилар ташкил этилади:

 

  • этнотуризм йўналиши – Ғилон ва Кўл қишлоқларида, ҳар бирида 5 тадан меҳмон уйлари қурилади. Шунингдек этноқишлоқ – Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагерига асос солинади;

 

  • агротуризм йўналиши – Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида. Ушбу йўналиш доирасида «Анор» фестивали ўтказилади;

 

  • экстремал туризм – Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида. Уларнинг ҳар бирида 5 та меҳмон уйлари, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов қурилади;

 

  • экологик туризм – Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида;

 

  • астрономик туризм – Китоб кенглик станцияси ҳудудида.

 

«Фестиваллар шаҳри» бренди остида MICE-туризм (ингл. Meetings, Incentives, Conferences, Events, яъни ишбилармонлик туризми – таҳр.) йўналиши очилади.