Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Қашқадарёда туризмни ривожлантиришга 200 млрд сўм ажратилади

07.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2021 йилдаги «Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 112-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 9.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қарор Қашқадарё вилоятининг туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, вилоятдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва диверсификациялашга қаратилган.

 

Ҳужжатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 млрд сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш белгиланган. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар этиб белгиланди:

  • туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;
  • туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;
  • оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;
  • туризм зоналарининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчаларини ташкил этиш;
  • моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;
  • махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини яратиш;
  • туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;
  • Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.

 

Шунингдек қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  •  Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари;
  • субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботни шакллантириш ва назорат ўрнатиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.03.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах