Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Қашқадарёнинг Нишон туманини ривожлантириш дастури қабул қилинди

15.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 августдаги 258-сон қарори билан 2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Ушбу Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати;

 

хизматлар кўрсатиш соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати;

 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни барқарор ривожлантириш лойиҳалари манзилли рўйхати;

 

қишлоқ хўжалиги соҳасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар;

 

ирригация-мелиорация тизимини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

 

яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар;

 

бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар;

 

суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

 

электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

 

телекоммуникация ва алоқа хизматини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

 

тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

 

халқ таълими муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари;

 

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар;

 

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар;

 

касб-ҳунар коллежларини моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари;

 

автомобиль йўллари ва йўл бўйи инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари.

 

Тегишли давлат органлари ва ташкилотларга Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи тузилди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум