Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как воскресенье в отпуске влияет на размер отпускных Как заполнять отчетность по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке Пример заполнения отчетности по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке

Қайси дори воситалари реимбурсация дастурига киритилган

28.04.2026

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (24.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3822-сон) билан Реимбурсация дастурига киритилган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

 

Харажатларни қоплаш дастури доирасида дори воситаларини тақдим этиш тартиби:

– Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2024 йилдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Касалликларни амбулатория шароитида даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом;

– Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2025 йилдаги 382-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети  ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Рўйхатга онкологик, руҳий, юрак-қон томир, эндокрин ва бошқа касалликлар киритилган бўлиб, уларни даволаш учун 69 та дори воситаси белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2027 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова