Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Қайси туманлар олис ҳисобланади

21.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама  тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда ҳудудлар кесимида 297 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат рўйхат акс эттирилган. Рўйхатга кирган МФЙларнинг энг кўп сони Сурхондарё вилоятида, энг кам сони – Хоразм вилоятида:

  • Сурхондарё вилояти – 48 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси– 38 та;
  • Қашқадарё вилояти– 38 та;
  • Тошкент вилояти– 34 та;
  • Самарқанд вилояти – 33 та;
  • Навоий вилояти – 31 та;
  • Жиззах вилояти– 23 та;
  • Фарғона вилояти – 17 та;
  • Наманган вилояти – 16 та;
  • Сирдарё вилояти – 10 та;
  • Бухоро вилояти – 5 та;
  • Хоразм вилояти– 4 та.

 

Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50%игача қисми, бироқ БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.