Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
В ЭСФ появится новая графа для обязательного заполнения – читать на buxgalter.uzВводится регистрация договоров между хозсубъектами – читать на buxgalter.uzКак перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzКак отчитаться об использовании целевых средств – читать на buxgalter.uzКак использовать льготу по НДС в рамках проекта с международной финансовой организацией – читать на buxgalter.uz

Қибрай туманида «Invest Village» шаҳарчаси ташкил этилади

21.04.2020

Читать на русском языке

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 242-сон қарорида назарда тутилган. 

 

Инвесторлар учун шаҳарча Тошкент вилояти Қибрай тумани «Тузель» қишлоқ фуқаролар йиғини Тинчлик кўчасида жойлаштирилади.

 

2013 йилда 40 гектарлик ушбу ер участкаси «Super Garden» МЧЖга мева, резавор мева етиштириш ва узумчиликни ривожлантириш учун 49 йилга ажратилган эди. Бироқ тупроқнинг балл бонитети пастлиги сабабли ушбу ҳудуд аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига ўтказилиб, унда Туркиянинг «Toleza Tekstil Sanayi Iҫ ve Diş Tic. Ltd. Şti.» компанияси билан ҳамкорликда «Invest Village» инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

 

Ажратилган участкада чет эл инвесторлари учун барча зарур шарт-шароитларга эга бўлган замонавий шаҳарча ташкил этилади. «Invest Village» лойиҳасининг умумий қиймати – 25 млн АҚШ доллари, шундан 20 млн – 2020-2021 йилларда тўлиқ ўзлаштирилиши лозим бўлган туркиялик ҳамкорнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари, 5 млн эса «Super Garden» МЧЖ томонидан ажратилмоқда.

 

Янги корхона 100 та иш ўрнини ташкил этиш имконини беради, лойиҳа доирасида қурилаётган уй-жойларнинг 5%и эса Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.